АсосийJamiyat

Фарғонада “Сobalt” уриб кетган бола шифохонада вафот этди

'Фарғонада “Сobalt” уриб кетган бола шифохонада вафот этди'ning rasmi

18 апрель куни фуқаро Т.Д. “Сobalt” русумли автомашинасини Фарғона кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган З.А.ни уриб юбориши оқибатида, пиёда З.А. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

                  
 

    Бошқа янгиликлар