АсосийJamiyat

Тошкентда инсон саломатлиги учун хавфли бўлган музқаймоқ сотилаётгани аниқланди

'Тошкентда инсон саломатлиги учун хавфли бўлган музқаймоқ сотилаётгани аниқланди'ning rasmi

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан Ўзбекистонда сифатсиз маҳсулотларнинг сотилишини олдини олиш мақсадида  Агентлик ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган текширувда  Тошкент шаҳридаги савдо мажмуаларида сотилаётган "ТRS NOGGER 44%"  музқаймоқ “Сут ва сут маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламент талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Маълум қилинишича, ушбу музқаймоқ Туркия давлатининг “OERO TRADING LTD” корхонасида ишлаб чиқарилган.

Маҳсулот таркибида саломатлик учун жиддий хавфга эга бўлган (ҳар хил пропорцияда кокос, пальма, пахта, кунгабоқар) ўсимлик мойлари борлиги аниқланган.

"RS NOGGER 44%" - Печенье бўлган ўсимлик мойи асосидаги шоколадли музқаймоқ, ўсимлик мойи асосидаги карамеллик музқаймоқ (28%) маҳсулоти амалдаги техник регламент талабларига мувофиқ эмаслиги сабабли импортини чеклаш юзасидан Божхона қўмитасига маълумот киритилди.

    Бошқа янгиликлар