АсосийJamiyat

Халқ таълими вазири уйида таълим олаётган самарқандлик ўқувчининг хонадонида бўлди

'Халқ таълими вазири уйида таълим олаётган самарқандлик ўқувчининг хонадонида бўлди'ning rasmi

Якка тартибда таълим олаётган ўқувчи учун қандай шароитлар яратилган? Инклюзив таълим асосида ўқувчининг пухта билим олиши, ўқитувчининг сифатли таълим-тарбия беришида қандай самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мумкин?

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 18-мактабнинг 8-синф ўқувчиси, уйида якка тартибда таълим олаётган Сабина Бобоқулова хонадонида бўлиб, ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратган. Бу ҳақда вилоят Халқ таълими бошқармаси  маълум қилди.

Вазир ўқувчи ва унинг ўқитувчилари, ота-онаси билан суҳбатлашиб, уларнинг фикрларини эшитди. Сабинанинг орзу-умидлари билан ўртоқлашди.

Сабинанинг яхши таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар ўрганишига етарлича шароит яратиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида китоблар жамланмаси ва  тикув машинаси совға қилинди.

 

    Бошқа янгиликлар