АсосийJamiyat

Хоразмда бировнинг оиласини бузганликда айбланган аёлни таёқ билан дўппослашиб, сочларини кесиб ташлашди

'Хоразмда бировнинг оиласини бузганликда айбланган аёлни таёқ билан дўппослашиб, сочларини кесиб ташлашди'ning rasmi

Қўшкўпир туманида яшовчи Д.Каромат, Д.Олма, Д.Раъно ва Р.Наргизалар бир гуруҳ бўлиб, 2020 йил 9 июнь куни соат 22:40да,  “Оқдарбанд” қишлоғи ҳудудида  О.Ҳамидани “самосуд” қилишади. Бу Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (безорилик) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида ўз тасдиғини топган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Бир гуруҳ аёллар О.Ҳамидани Д.Кароматнинг ўғлининг оиласини бузганликда, уч нафар фарзанди етим қолаётганликда айблаб жанжаллашиб, уни уриб дўппослаб,  кийимларини йиртиб, таёқ билан танасининг турли жойларига уриб, қайчи билан сочларини кесиб ташлаб, қасддан безорилик жиноятини содир қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилиб, тегишли тартибда айблов хулосаси билан судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир тумани судининг ҳукмига кўра, Д.Каромат, Д.Олма, Р.Наргизаларга 1 (бир) йил 6 (олти) ой ва Д.Раънога 1 (бир)  йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, жабрланувчи О.Ҳамиданинг уларга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги инобатга олинган.

Ҳурматли фуқаролар ўзингизни жабрланувчи ҳис қилиб айбланувчига айланиб қолманг, ўзингизга гўёки тегишли бўлган ҳақ ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан амалга оширишга уринманг, ҳар қандай вазиятда ҳам тегишли давлат идораларига мурожаат қилишингиз сўралади.

 

    Бошқа янгиликлар