1

Тошкентда ака-укалар 32 ёшли аёл ва унинг танишлари томонидан дўппослани маълум бўлди

ЖАМИЯТ 21.04.2021, 17:00
Теглар: Тошкент шаҳар ИИББ
Тошкентда ака-укалар 32 ёшли аёл ва унинг танишлари томонидан дўппослани маълум бўлди

Ижтимоий тармоқаларда жорий йилнинг 13 апрель куни Тошкентнинг Қўйлиқ бозорида андижонлик ака-ука 20 га яқин нотаниш кимсалар томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Унда ака-укаларни шифохона қабул қилимаётгани ҳамда ИИБ ходимлари ҳам ҳолатни эътиборсиз қолдираётгани айтилган. Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.

Билдирилишича, мазкур факт бўйича Бектемир тумани ИИО ФМБ 4-сон ички ишла бўлими профилактика инспектори томонидан тергов олди текшируви ўтказилган. Текширув давомида аниқ бўлишича, 13 апрель куни тахминан соат 14:30 да “Compass” кўнгилочар-савдо маркази яқинида 32 ёшли Мафтуна С. ва унинг бир нечта танишлари (ҳозирга қадар улардан беш кишининг шахси аниқланди) ҳақиқатдан ҳам ака-ука 1990 ва 1989 йилларда туғилган Жаҳонгир О. ва Жавоҳир О.га тан жароҳати етказишган. Етказилган бадан шикастлари оғирлиги даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланиб, ташқи видеокузатув камералари ёзуви олинган.

Профилактика инспектори томонидан тергов олди текшируви давомида тўпланган материаллар Бектемир тумани ИИО ФМБ тергов бўлимига топширилган.

Жиноят бир гуруҳ фуқаролар томонидан жамоат жойида содир этилгани сабабли, Бектемир тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277 моддаси 2 қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишига гумонланувчи тариқасида 32 ёшли Мафтуна С. жалб қилиниб, сўроқ қилинган.

Қайд этилишича, тергов давомида ҳодиса сабабларига ва бошқа шахсларнинг жиноятга алоқадорлигига аниқлик киритилиб, уларнинг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Шарҳлар

Эртага пойтахтда айрим кўчалар вақтинча ёпилади

27.11.2021, 22:24

Эртага, 28-ноябр куни ўтказилаётган “Саломатлик сари 5000 қадам” ярим марафон муносабати билан вақтинча соат 08.00 дан 14.00 гача қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади. Бу...
Тошкентда ИИО ходимларини ҳақоратлаган автоблогер ҳибсга олинди

01.10.2021, 17:43

Ижтимоий тармоқларда блогерлик билан шуғулланувчи Бобур Ғаниев Учтепа тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушланганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабар юзасидан  Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум...
Тошкентда мактаб ўқувчилари жанжаллашди(ми)? ИИББ ҳолатга изоҳ берди

07.09.2021, 18:53

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлганлиги ҳақидаги хабар остида вояга етмаганлар иштирокидаги жанжал акс этган видео тарқалди. Мазкур видеотасвир юзасидан...
Тошкентда болаларга ноқонуний диний таълим берган 42 ёшли фуқаро жаримага тортилди

05.09.2021, 18:19

Чилонзор туманида олиб борилган профилактик тадбир давомида аниқланишича, муқаддам судланган 42 ёшли Aбдураҳим В. ўз уйида 3 ой давомида тегишли рухсациз болалар учун диний адабиётдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1