Кеча, 20 апрель куни Қашқадарё вилоятида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича "SHAHRISABZ OPEN" халқаро турнирига старт берилган эди. Бугун ушбу халқаро турнир ўз якунига етди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.

Бугун мусобақанинг иккинчи кунги баҳслари доирасида иштирокчилар велоспортнинг критериум гуруҳ пойгаси йўналиши бўйича ўзаро куч синашди.
70 нафардан ортиқ спортчи Шаҳрисабз шаҳридаги "Оқ сарой" мажмуаси атрофида 60 км масофани айланган ҳолда босиб ўтишди. Критериум гуруҳ пойгаси йўналиши бўйича ғолиб ва совриндорлар қуйидагича кўриниш олди:
1. Умиджон Бахтиёров (Хоразм);
2. Дамир Забиров (Тошкент вилояти);
3. Акром Суннатов (Тошкент вилояти).
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом, пул мукофотлари ва қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирланишди.













