Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига асосан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.

Икрамов Азизбек Исроилович, генерал-майор
Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар А.Икрамов Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Мирзарахимов Баходир Юлдашевич, генерал-майор
Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Б.Мирзарахимов Ички ишлар вазирининг жазоларни ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич, полковник
Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Б.Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.






