Тошкент давлат шарқшунослик университети 14 кунлик онлайн таълимга ўтказилади. Бу ҳақда университет Ахборот хизмати маълум қилди:
Тошкент давлат шарқшунослик университетида ўқув жараёнлари 2021-йилнинг 22-апрелидан 14 кунга масофавий (онлайн) шаклга ўтказилади.
Дарслар Зоом ва Моодле платформалари орқали давом этади.
Карантин талабларига риоя қилинг ва саломатлигингизни асранг!
Шунингдек, Самарқанд Давлат чет тиллар институтида ҳам 14 кунлик карантин жорий қилинди:
Самарқанд давлат чет тиллар институтида ўқув жараёни 14 кунлик масофавий таълимга ўтказилди
Ҳурматли профессор-ўқитувчилар ҳамда қадрли талабалар, Самарқанд давлат чет тиллар институти Axborot xizmati шуни маълум қиладики, республикамиз ҳудудида CОВИД-19 билан касалланиш ҳолатининг ортаётганлиги, шунингдек, Самарқанд давлат чет тиллар институти талабалари орасида ҳам бундай ҳолатлар аниқланганлиги сабабли:
2021-йилнинг 22-апрел кунидан бошлаб, 14 кун давомида институтда ўқув жараёни масофавий (онлайн) шаклга ўтказилади.
Эпидемиологик вазият барқарорлашгач анъанавий ўқув жараёнига қайтиш борасида хабарлар институт расмий саҳифаларида бериб борилади.






