АсосийJamiyat

Наманганда ЙТҲ сабаб 5 ёшли қизча вафот этди

'Наманганда ЙТҲ сабаб 5 ёшли қизча вафот этди'ning rasmi

20 апрель куни соат 18:30 ларда Наманган вилоятида пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра Мингбулоқ тумани Жомашуй-Тегирмон-Навбаҳор йўлининг 4 км.да  Кичик Жомашуй МФЙ ички йўлида, Нексия-2 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли пиёдани уриб юборган. 

Натижада, жабрланувчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар