АсосийJamiyat

Жиззахдаги аварияда 158 бош қўй ҳалок бўлгани маълум қилинди

'Жиззахдаги аварияда 158 бош қўй ҳалок бўлгани маълум қилинди'ning rasmi

Аввалроқ, Жиззахда юк машинаси тиркамасида бўлган юзлаб қўйлар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Прокуратураси расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 20 апрель куни соат 17-20 ларда, туман ҳудудидан ўтган “Навбаҳор-Учтепа-Жиззах” 4Р-38 йўлининг 3 км.да, Россия Федерацияси фуқароси томонидан “DAF FT XF105 420” русумли юк  автоуловни тегишли ҳужжатлар билан Жиззах йўналиши бўйлаб бошқариб келаётиб, ўнг олд томон шинаси ёрилиб кетиши натижасида рул бошқарувини йўқотиб, йўл четига ағнаб йўл-улов ҳодисасини содир этган. Автоулов юкхонасида жами 300 бош қўйлар бўлган, шундан 158 бош қўйлар нобуд бўлган бўлса, қўй-қўзилари билан бирга 142 боши махсус ускуналар ёрдамида қутқариб қолинган. Автоулов техник шикастланган, жароҳат олганлар йўқ.  

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтакор туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар