АсосийJamiyat

Ўқитувчиларнинг аттестация имтиҳонлари ДТМ ваколатига кирмайди — ДТМ

'Ўқитувчиларнинг аттестация имтиҳонлари ДТМ ваколатига кирмайди — ДТМ'ning rasmi

21-апрел куни ижтимоий тармоқларда ўқитувчиларни аттестация имтиҳонлари бўйича танқидий мақолаэълон қилинган эди. Унда мазкур имтиҳонлар бўйича Давлат тест маркази танқид қилинган.

Давлат тест маркази ушбу танқидий чиқишга муносабат билдирди.

"Мазкур имтиҳонлар Давлат тест маркази ваколатига кирмайди ва Давлат тест маркази томонидан ўтказилмайди. Тест топшириқларини тузишда ҳам, тест синовларини ташкил этишда ҳам Давлат тест маркази иштирок этмайди.

Ўз навбатида Давлат тест маркази журналист ва блогерлар учун ҳар доим очиқ эканлиги, бирор ҳолат юзасидан маълумотларга аниқлик киритиш керак бўлса, ҳар доим ҳамкорликка тайёр эканини эслатиб ўтади" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар