Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси Ф.Қаҳоров маълум қилди.
Конимехлик Қ.Қ ўзининг 2014 йилда туғилган қизи Қ.Сни ожизлигини била туриб, танасининг турли қисмларига қўллари ва ўтмас жисмлар билан уриб, муттасил дўппослаган ва ҳовлисига қамаб, турли йўллар билан қийнаган. Она номига номуносиб Қ.Қ ўз қизига қилган хўрликларининг сабабини ташлаб кетган "йигити"дан қасд олиш мақсадида қилгани билан изоҳлаган.
Аёл 2014 йил январь ойининг бошларида Навоий шаҳрида жойлашган пилла заводида ишлаб юрган вақтида, “Фарход” исмли бола билан танишиб қолади. Йигит билан ўзининг хоҳишига кўра жинсий алоқада бўлиб, ундан ҳомиладор бўлади. Аммо ҳомиладорлигини била туриб, “Фарход” уни ташлаб кетади. Бунинг жабрини эса бегуноҳ бир гудак тортади.
Тиббий хулосаларга кўpa, вояга етмаган Қ.Сда бош мия чайқалиши, бурун суягининг синиши, бош энса, юз, лунж, иккала елка, кафт соҳаларидаги шилинма каби жароҳатлари билан соғлиқни бузилишига олиб келган тан жароҳати етказганлиги аниқланган. Унинг онаси Қ.Қга нисбатан Жиноят кодекси 110-моддаси 2-қисмининг “а,в” бандлари билан 4 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.






