АсосийJamiyat

Бўстонлиқ тумани ва Чирчиқ шаҳарларида коронавирус билан касалланиш ҳолати юқори кўрсаткичларни қайд этмоқда

'Бўстонлиқ тумани ва Чирчиқ шаҳарларида коронавирус билан касалланиш ҳолати юқори кўрсаткичларни қайд этмоқда'ning rasmi

Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси берган маълумотга кўра 21 апрель куни вилоятда 54 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Касаллик аниқланган фуқароларни туманлар кесимида таҳлил қилинганда;

Юқори Чирчиқ туманида 6 нафар, Чирчиқ шаҳрида 10 нафар, Олмалиқ, Нурафшон шаҳарлари ҳамда Янгийўл, Чиноз, Оққўғон туманларида 1 нафардан, Ангрен шаҳар ҳамда Зангиота, Тошкент туманларида 3 нафардан, Оҳангарон, Пискент туманларида 2 нафардан, Бўстонлиқ туманида 10 нафар фуқаро касалланган.

Шу ўринда қўшимча маълумот 21 апрель куни вилоят бўйича 2059 киши коронавирусга қарши эмланган.

Шундан 905 нафар фуқаро Astra Zeneca вакцинаси билан эмланган бўлса, 1154 нафари ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасига ихтиёр билдирдилар

    Бошқа янгиликлар