АсосийJamiyat

АЁҚШларда сотилаётган сифатсиз бензин қаердан келтирилмоқда? “Ўзбекнефтгаз” автобензин ва дизель ёнилғиларининг сифатини ўрганиб чиқди

'АЁҚШларда сотилаётган сифатсиз бензин қаердан келтирилмоқда?  “Ўзбекнефтгаз” автобензин ва дизель ёнилғиларининг сифатини ўрганиб чиқди'ning rasmi

Сўнгги пайтларда, автотранспорт бошқарувчилари томонидан автобензин ва дизель ёнилғисининг сифат кўрсаткичларини белгиланган талабларга жавоб бермаслиги тўғрисидаги мурожаатлари кўпайганлиги кузатилмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" Матбуот хизматига кўра, ушбу мурожаатларга сабаб бўлаётган омилларни ўрганиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг мутахассислари томонидан Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги айрим хусусий АЁҚШларда ва нефть базаларга қарашли бўлган АЁҚШларда аҳолига сотилаётган автобензин ва дизель ёнилғиларидан март-апрель ойларида амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига биноан намуналар олинган.

Олинган намуналар “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводининг аккредитациядан ўтган кимё-назорат лабораториясида таҳлилдан ўтказилган.

Таҳлил натижаларига кўра, афсуски, АЁҚШларда сотилаётган автобензин ва дизель ёнилғиси сифат кўрсаткичлари амалдаги меъёрий ҳужжатлар билан белгилаб берилган кўрсаткичлардан фарқ қилиниши, яъни сифат кўрсаткичлари талабга жавоб бермаслиги аниқланган.

Аниқланган сифатсиз автобензин ва дизель ёнилғиси маҳсулотлари импорт асосида олиб келинаётган нефть маҳсулотлари жумласига кирганлигини, маълумот тариқасида мутасадди ташкилотлар ва истеъмолчилар эътиборига ҳавола қилишни “Ўзбекнефтгаз” АЖ мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

Маълум қилинишича, “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи томонидан ишлаб чиқарилаётган автобензин ва дизел ёнилғилари истеъмолчиларга, шу жумладан, аҳоли эҳтиёжлари учун нефт базалари ҳамда хусусий автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари  (АЁҚШ) орқали сифат кўрсаткичлари амалдаги давлат андозалари талабларига мос равишда етказиб берилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар