Наманган туманида 14 апрель куни «Damas» йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли болани уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 14 апрель куни соат 16:30 ларда Наманган тумани Муллақудинов маҳалласи ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида 35 ёшли А.С. бошқарувидаги «Damas» автомобили чап томондан ўнг томонга йўлни югуриб кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, автомобиль ағдарилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда 8 ёшли А.Ш. тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими туман бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.