АсосийJamiyat

Тошкентда бедарак йўқолган 17 ёшли йигит қидирилмоқда

'Тошкентда бедарак йўқолган 17 ёшли йигит қидирилмоқда'ning rasmi

2004 йилда туғилган Мелиев Иброҳим Шавката ўғли 17 апрель куни соат 18.00 да Тошкент ш., Сергели тумани, Кўйлиқ 6 массиви, 4-уй манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Маълум қилинишича, унинг белгилари: бўйи 155-160 см, сочлари қора, кўзлари қора, танаси ўртача, лаблари ўртача.

Кийимлари: қизил футболка, қора джинси шим.

Алоҳида белгилари: 2-гуруҳ ногирони, қўлтиқтаёқ билан ҳаракатланади.

Ҳурматли фуқаролар! Агар сизда Мелиев Иброҳим қаердалиги ҳақида маълумот бўлса, ички ишлар органларига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз.

Бошқа янгиликлар