Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида олиб борилаётган ободонлаштириш ва қайта қуриш ишлари муносабати билан айрим автомобиль йўлларида автомототранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Жумладан, Нурафшон шаҳар ҳокимининг фармойишига асосан, жорий йил 23 апрель куни (бир кун) «Қорасув-Бўка-Бекобод» (4Р-20) автомобиль йўлининг 0-2 километрлари оралиғида транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.
Ҳаракат иштирокчиларидан ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда ҳаракатланишларини ҳамда йўл ҳаракати қоидалари талабларига қатъий амал қилишлари сўралади.






