1

Бухорода йигит севган қизини қайтариш учун "фолбин"га 3 000 доллар берди. Натижа...

ЖИНОЯТ 23.04.2021, 11:38
Теглар: Бухоро
Бухорода йигит севган қизини қайтариш учун "фолбин"га 3 000 доллар берди. Натижа...

2021 йилнинг март ойида 32 ёшли Х.Ситора ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасида жойлашган яшаш хонадонида 31 ёшли Т.Шавкатга ўзини “фолбин” деб таништириб, унинг севган қизини “иссиқ-совуқ” орқали қайтариб беришга ваъда қилиб, жами 3 000 АҚШ доллар пулларини алдов йўли билан қўлга киритган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Ситорага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик, яъни анча миқдорда алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида, Х.Ситоранинг бошқа жиноятга алоқадорликлари текширилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Шарҳлар

Бухорода қадимий тангаларни чет элга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар ушланди

25.04.2024, 22:46

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг "Бухоро аэропорти" чегара божхона пости орқали қадимий нумизматика буюмларини олиб чиқиб кетишга бўлган уриниш бартараф этилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Божхона...
Бухорода араб тилини ўргатиш баҳонасида 40 нафарга яқин одамга ноқонуний диний таълим бериб келинаётганлиги аниқланди

04.02.2023, 13:13

Бухорода моддий манфаат орттириш мақсадида ташкил этилган марказларда ноқонуний диний таълим олиш ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 31...
Бухорода катта тезликда келаётган Nexia бир гуруҳ ўқувчиларни уриб кетди. Бир бола машина тагида қолган (видео)

24.11.2022, 10:34

Бухорода аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда. Маълум қилинишича, кеча, 23 ноябрь куни соат 16:30 ларда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-76...
Бухорода 29 ёшли йигит онасини пичоқлаб ўлдирди

03.10.2022, 15:55

Бухорода ўғил ўз онасининг қотилига айланди. Бош прокуратура матбуот хизмати "darakchi.uz"га ушбу мудҳиш жиноят тафсилотларини маълум қилди. Аниқланишича, 2022 йил 28 сентябрь куни соат 19:43 ларда Ғиждувон...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1