1

Тошкентда 17 ёшли йигит бошқариб бораётган "Nexia" юк автомобилига урилиб ҳалокатга учради

ЖАМИЯТ 23.04.2021, 14:04
Тошкентда 17 ёшли йигит бошқариб бораётган  "Nexia" юк автомобилига урилиб ҳалокатга учради

️Жорий йилнинг 22 апрель куни соат 21:00ларда, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, ТХАЙ кўчасида 2004 йилда туғилган фуқаро С.А. (ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган) "Nexia" русумли автомобилни бошқараётиб, ўзидан олдинда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Б.Қ. бошқарувида бўлган "DAF" русумли юк автомобилининг орқа томонига урилган. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди

Натижада, "Nexia" русумли автомобиль ҳайдовчиси С.А. ва ушбу автомобиль йўловчиси А.Р.лар тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

️Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙТҲ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1