1

Навоийда рашкчи йигит "севгили" ва унинг танишини пичоқлади

ЖАМИЯТ 23.04.2021, 14:28
Навоийда рашкчи йигит "севгили" ва унинг танишини пичоқлади

2021 йилнинг 20 апрель куни соат 21:30 ларда 24 ёшли Х.Дониёр Навоий шаҳар С.Айний кўчасида яшовчи таниши 28 ёшли Х.Нигора ўзининг яшаш хонадонида 29 ёшли А.Жамшид билан ўзаро гаплашиб турганлигини кўриб қолиб, рашк туфайли ошхона пичоғи билан Х.Нигора ва А.Жамшидларнинг қорин соҳасига қасддан бир маротабадан уриб жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Дониёрга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1