1

МИБ қўштепалик отадан фарзандига 10 йиллик алимент қарзини ундириб берди

ЖАМИЯТ 23.04.2021, 14:51
МИБ қўштепалик отадан фарзандига 10 йиллик алимент қарзини ундириб берди

Мажбурий ижро бюроси Қўштепа туман бўлими иш юритувида  фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 27.01.2011 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор О.Холиқовдан ундирувчи М.Холиқова фойдасига 3 нафар фарзандлари учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳужжатига кўра, қарздор 2011 йил январь ойидан 2021 йил январь ойига қадар 10 йил давомида 119 110 800 сўм алимент пулини тўламасдан келган.  

Шунаг кўра, жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг 03.02.2021 йилдаги қарорига асосан О.Холиқовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддаси 1-қисмига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.    

Давлат ижрочиси томонидан қўшимча тушунтириш ҳаракатлари натижасида қарздор О.Холиқов 3 нафар фарзандларининг 10 йиллик тўланмасдан қолган алименти учун 120 млн. сўм тўлаб беришини айтиб, 07.04.2021 йилда Бюронинг Қўштепа туман бўлимида М.Холиқованинг банк омонат ҳиосб рақамига ушбу маблағ ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилган.  

Аслида, ундирувчи М.Холиқованинг 3 нафар фарзандлари вояга етган бўлиб, 10 йиллик 120 млн. сўм алимент пулини уларнинг келажаги учун сарфланишини маълум қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1