1

Ўзбекистонда ўтган йилга нисбатан гўдаклар ва оналар ўлими ошган

ЖАМИЯТ 23.04.2021, 14:59
Ўзбекистонда ўтган йилга нисбатан гўдаклар ва оналар ўлими ошган

Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда репродуктив саломатликни, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашдаги камчиликлар оқибатида ўтган йилга нисбатан гўдаклар ўлими 428 тага (6 432-6 860), оналар ўлими 10 тага (145-155) ошган.

Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш, уларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларни бартараф этиш бўйича камчиликларга барҳам берилмаган.

Республика бўйича рўйхатга олинган жами 62 081 та жиноятнинг 41 087 таси ёки 66 фоизи олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар тоифасига киради.

Умумий жиноятчилик 34,7 фоизга кўпайган, оғир ва ўта оғир жиноятлар 49 фоизга, жумладан, қасддан одам ўлдириш 13, баданга оғир шикаст етказиш 13, номусга тегиш 27,7, босқинчилик 18,5 фоизга ортган.

Республика бўйича қидирувда бўлган 9 790 нафар шахсдан 6 761 нафари ёки 75 фоизи ушланмаган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1