1

Бош прокурор ўтказган йиғилишдан қатор банк мулозимлари студиялардан намойишкорона олиб чиқиб кетилди

ЖАМИЯТ 23.04.2021, 21:40
Бош прокурор ўтказган йиғилишдан қатор банк мулозимлари студиялардан намойишкорона олиб чиқиб кетилди

21 апрел, чоршанба куни бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев банкларда коррупция ҳолатлари муҳокамасига бағишлаб видеоселектор йиғилиши ўтказган.

Kun.uzга кўра, йиғилишда айрим банкларнинг филиал бошқарувчилари коррупция ҳолатларига йўл қўйиб бергани учун кескин танқид қилинган ва уларга нисбатан қатъий чоралар кўриш бўйича топшириқ берилган.

Селекторда видеоалоқа орқали қатнашаётган ҳудудий банк бошқарувчиларидан бир нечтаси йиғилиш вақтида студиялардан олиб чиқиб кетилган.

22 апрель кунги матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродовдан шу ҳақда изоҳ сўралди.

«Ўша йиғилишда мен ҳам қатнашган эдим, лекин банк ходимлари чиқариб юборилганини кўрмадим. Ҳақиқатан, йиғилиш танқидий руҳда ўтди. Ҳукумат даражасида комплаенс – банк тизимидаги коррупцияга қарши ва тамагарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқяпмиз.

Йиғилишда банк тизимидаги коррупцион ҳолатларни чеклаш, олдини олиш бўйича қилишимиз керак бўлган ишлар муҳокамаси бўлди. Коррупция ҳолатлари бўлган фактлар келтирилди ва банклар ўз изоҳини берди, лекин ҳеч ким чиқиб кетганини ўша ерда ўтириб кузатганим йўқ», – деди Нурмуродов.

Марказий банк раиси матбуот анжуманидан кейин бош прокурор ўтказган видеоселекторда 15-20 дақиқа қатнашгани, бу вақт давомида банк бошқарувчилари олиб чиқиб кетилиши ҳолати рўй бермаганини айтди.

Нурмуродов, шунингдек, банк ходимларининг олиб чиқиб кетилганига оид маълумотга ойдинлик киритишини қўшимча қилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов видеоселектор йиғилишидан банк ходимлари олиб чиқиб кетилгани ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдирди.

Бир нечта манбага кўра, олиб чиқиб кетилган банк бошқарувчилари коррупцияда, хусусан имтиёзли кредитларни таниш-билишчилик ва қариндош-уруғчилик асосида берганликда айбланиб кескин танқид қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1