АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонга Эрондан яна илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келади.

'Бугун Ўзбекистонга Эрондан яна илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келади.'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 24 апрелда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан яна илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келади. Ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 22-27° илиқгача кўтарилади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 23-25° илиқгача исийди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2200 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-16° илиқ бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар