АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 550 минг нафарга яқинлашди

'Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 550 минг нафарга яқинлашди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабарига кўра, 24 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб  жами 15 778 нафар киши COVID-19 га қарши эмланган.  

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 544 529 нафарга етди.  

24 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Сурхондарё вилояти (3161 нафар),
  • Самарқанд вилояти (2554 нафар),
  • Наманган вилояти (2235 нафар) банд қилди.  

 

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

  • Фарғона вилоятида 73 479 нафар,  
  • Наманган вилоятида 58 995 нафар,  
  • Самарқанд вилоятида 54 054 нафар,
  • Андижон вилоятида 52 435 нафарни ташкил қилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар