Истеъмолчи сифатли ноозиқ-овқат товарини (масалан, совун, идиш-товоқ, ўйинчоқлар, канцелярия моллари ва шу кабилар) сотиб олган кунидан бошлаб 10 кун ичида айни шундай товарга алмаштириб олишга ҳақли. Бу ҳақда Адлия вазирлиги қонунчиликда белгилаб қўйилган тартибларни яна бир бор эслатди.
Агар сотувчида бундай товар мавжуд бўлмаса, истеъмолчи тўланган пулни қайтариб олиши мумкин.
Алмаштирилаётган товарларнинг нархида тафовут бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Шунингдек, зарур сифатдаги, қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган товарлар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.






