1

Бухорода энди туғилган чақалоғини сотаётган аёл ушланди. Аёлнинг бу жирканч жиноятига онаси ҳам шерик бўлган

ЖИНОЯТ 25.04.2021, 12:16
Бухорода энди туғилган чақалоғини сотаётган аёл ушланди. Аёлнинг бу жирканч жиноятига онаси ҳам шерик бўлган

Пешку тумани Валфажир маҳалласида яшовчи, Ж.Ф. исмли аёл энди дунёга келган фарзандини сотиш мақсадида, ўз онаси билан ушбу жирканч жиноятни содир этиш учун тиббиёт муассасси ҳудудида чақалоқни ўзга бир фуқарога  сотиш учун 8.000.000 (саккиз миллион) сўмга баҳолашган. Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда жиноят вақтида ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан она ва қизга нисбатан Ўзбекистан Республикаси ЖКнинг 135-модда 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бир тарафдан ўз боласини сотиш ёки сотмаслик ота-онанинг шахсий масаласидек туюлади, аммо бу хатти-ҳаракат Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига мувофиқ жиноятдир. Қолаверса, бу жиноят инсонийлик нуқтаи назаридан ҳам ижобий баҳоланмайди. Нега одамлар пул учун ҳар хил қабиҳликларга бораяпти деган ўй кечади ҳаёлдан.

Одам савдоси жиноятининг турлари кундан кунга кўпайиб бораяпти, кишиларни алдаб хорижга олиб бориш, уни қуллик гирдобига маҳкум этиш, энг ачинарлиси юқоридаги каби бази кимсалар томонидан ўз фарзандини сотишга уриниш, моддий бойлик эвазига жигарбандини сотаётган оналарни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1