АсосийDunyo

Никол Пашинян истеъфога чиқишини эълон қилди

'Никол Пашинян истеъфога чиқишини эълон қилди'ning rasmi

Aрманистон Бош вазири Никол Пашинян ўзининг Фаcебоок-да жойлаштирилган аҳолига мурожаатида истеъфога чиқишини эълон қилди. Бу ҳақда рбс.ру хабар берди.

"Бугун мен конституциявий қоидаларни амалга ошириш ва парламентни тарқатиб юбориш учун истеъфога чиқмоқдаман", деди у Пашинян.

Пашинян 20 июн куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари парламент сайловларига қадар у муваққат ҳукумат раҳбари бўлишини таъкидлади.

Сайловда ҳукмрон Фуқаролик артномаси партияси иштирок этади ва Пашинян унинг бош вазирликка номзоди бўлади. 

«Aгар одамлар мени бош вазир лавозимидан кетишим керак деб қарор қилсалар, мен уларнинг хоҳишини бажараман. Aгар одамлар менинг бош вазир бўлиб қолишим тўғрисида қарор қабул қилсалар, мен ҳам бу қарорни бажараман », деб ваъда қилди Пашинян.

Бошқа янгиликлар