АсосийSport

Полшада ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионати ғолиблари Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди

'Полшада ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионати ғолиблари Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди'ning rasmi

13-23 апрель кунлари Полшанинг Келсе шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати иштирокчилари бугун тунда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Кутиб олиш маросимида Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов, Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раисининг ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азиз Камилов, МОҚ раисининг ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ҳамда федерация раҳбарияти, спортчиларнинг оила аъзолари ва яқинлари, мухлислар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа давомида Ўзбекистон терма жамоаси 3та олтин, 1та кумуш ва 6та бронза медалини қўлга киритди.

Бошқа янгиликлар