1

Навоийлик қизларни Туркияга фоҳишалик қилиш учун юборувчи "Гўзал" қўлга тушди

ЖИНОЯТ 26.04.2021, 09:00
Навоийлик қизларни Туркияга фоҳишалик қилиш учун юборувчи "Гўзал" қўлга тушди

Жорий йилнинг 24-март куни Навоий вилояти ИИБга келиб тушган тезкор маълумотга асосан Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи “Гўзал ” таҳаллуси билан ўз ҳамтовоқлари ичида яхшигина ном қозонган фуқаро вилоят ҳудудида яшовчи қизларни шаҳвоний мақсадда ишга таклиф қилиш орқали уларни Туркия давлатига юборишни кўзлаб юрганлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди. 

Жорий йилнинг 11 апрел куни Вилоят ИИБ  ТваЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Гўзал ” ғаразли ва паст ниятларда шаҳвоний мақсадларни кўзлаб Қизилтепа тумани Сарой МФЙда яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро К.Тни Қирғизистон Республикасининг Бишкек шахри орқали Туркия давлатига олиб кетиб фохишаликка ёллаш мақсадида, Андижон вилояти Пахтаобод тумани “Маданият” халқаро чегара ўтказиш пункти орқали олиб ўтиб кетмоқчи бўлган вақтида далилий ашёлар билан ушланди ва тегишли тартибда хужжатлар расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1