АсосийJamiyat

Тошкентдаги ҳар бир маҳаллага ободонлаштириш учун 2 миллиард сўмдан маблағ ажратилади — Президент топшириғи

'Тошкентдаги ҳар бир маҳаллага ободонлаштириш учун 2 миллиард сўмдан маблағ ажратилади — Президент топшириғи'ning rasmi

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида бўлган брифингда маълум қилинди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири.

"Давлат раҳбари Яшнобод туманида аввал аҳволи оғир бўлган Парвоз маҳалласига ҳам борди. Бугун вазият бутунлай ўзгарган. “Обод маҳалла” сиёсатини амалга ошириш натижасида бу маҳалланинг қиёфаси тубдан ўзгариб, аҳолининг осуда яшаши ва дам олиши учун барча шароитлар яратилган. Ҳамма жой тоза, тартибли. 

Президент маҳалла бўйлаб юриб, ободонлаштириш ишлари билан танишдилар ва нуронийлар, аёллар, болалар билан суҳбатлашдилар. Жудаям бир самимий мулоқотлар бўлди.

Давлат раҳбари мутасаддиларга ушбу Парвоз маҳалласини намуна қилиб олиб, Тошкент шаҳридаги барча 524 та маҳаллани шундай обод қилиш бўйича топшириқ берилди. Бунинг учун ҳар бир маҳаллага, ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, ўртача 2 миллиард сўмдан маблағ ажратиш буйича топширик бердилар", - деди Шерзод Асадов.

    Бошқа янгиликлар