Банкнинг Сирдарё минтақавий филиалида 81000 Евро миқдоридаги хорижий валютадаги қалбаки пул бирликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, қонуний баҳо бериш мақсадида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига тақдим қилинди. Aйни пайтда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши очилган ва суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ишлари якунлангач, қўшимча маълумотлар эълон қилинади.






