1

Дўстликдаги “Микрокредитбанк” собиқ мудирига жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 26.04.2021, 13:02
Дўстликдаги “Микрокредитбанк” собиқ мудирига жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Дўстлик туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди. 

АТБ “Микрокредитбанк” Дўстлик мини банки собиқ мудири Ш.Б., собиқ ходими Д.Қ. ва бошқалар мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, 2019-2020 йилларда 7 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг номидан имтиёзли шартларда 156 млн сўм кредитларни расмийлаштириб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1