АсосийJamiyat

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги коодинатори ўз миссиясини якунламоқда

'ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги коодинатори ўз миссиясини якунламоқда'ning rasmi

Давлатимиз раҳбари Матбуот котибининг телеграм каналидаги маълумотга кўра, мамлакатимиздаги дипломатик миссияси тугаётгани муносабати билан Жон МакГрегорга Президент Шавкат Мирзиёевнинг миннатдорлик мактуби ўқиб эшиттирилди.

Элчи юксак эътибор учун давлатимиз раҳбарига ташаккур изҳор этди.

Суҳбатда Жон МакГрегорнинг Ўзбекистондаги фаолияти самарали бўлгани, ҳамкорликда кўплаб лойиҳалар амалга оширилгани таъкидланди. Тажрибали дипломатнинг келгуси ишларига муваффақият тилаб, эзгу истаклар билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, Жон МакГрегор 2019 йил 1 сентябрь — Мустақиллик кунини нишонлаш арафасида Ўзбекистон Президенти уни «Дўстлик» ордени билан тақдирлаган. 

Жон Макгрегор яқинда ЕХҲТнинг Туркманистондаги миссиясининг раҳбари этиб тайинланди.

Ўзбекистонда унинг ўрнини швейцариялик дипломат Пьер фон Аркс эгаллайди.

    Бошқа янгиликлар