АсосийJamiyat

Фарғона давлат университетида ҳам карантин жорий этилди

'Фарғона давлат университетида ҳам карантин жорий этилди'ning rasmi

Фарғона давлат университетининг 2021 йил 26 апрел кунги Кенгаш йиғилиши қарорига мувофиқ, инфекция юқтириб олиш ва вирус тарқалиши хавфини олдини олиш мақсадида 26 апрел санасидан университетда 14 кунлик карантин жорий этилди. Дарс машғулотлари эртадан - 27 апрел санасидан бошлаб онлайн шаклда амалга оширилади. Бу ҳақда Университет расмий сайтида маълум қилинди. 

Таъкидланишича, карантин даврида олий таълим муассасаси ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва талабалари орасида коронавирус юқтириб олиш ҳолатлари кузатилмаса, яна анъанавий шаклга қайтилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Самарқанд шаҳардаги барча мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида 14 кунлик карантин жорий этилган эди.

    Бошқа янгиликлар