АсосийJamiyat

Чирчиқда суд қарори билан фуқаронинг мол-мулки олиб берилди

'Чирчиқда суд қарори билан фуқаронинг мол-мулки олиб берилди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро судининг 22.02.2021 йилдаги 2-1102-2003/5389-сонли ижро варақасига асосан қарздор Н.Дуйсеновдан, ундирувчи Д.Дуйсенова  фойдасига Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Чингелди М.Ф.Й, Аранчи кўчаси 49-уйда сақланиб келаётган ундирувчига тегишли бўлган 3-хонадан эшик пардалар, карнизлар, кир ювиш машинаси, 6х3 хажмли жигарранг гулли гилам  ва бошқа турдаги мол-мулкларни олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 02.04.2021 йил куни келиб тушган.

  Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг                         23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари тарафларга юборилган.

 Шунингдек, 05.04.2021 йил куни тайинланган мажбурий ижро ҳаракатларида туман ИИБ, тумани тиббиёт бирлашмаси, Чингелди М.Ф.Й раисига ҳамда тарафлар ва холислар иштирокида қарздор манзилига чиқилган ва давлат ижрочилари томонидан судд ҳужжатида санаб ўтилган мол-мулклар ундирувчи Д.Дуйсеновага тилхат асосида олиб берилиши таъминланган.

 

    Бошқа янгиликлар