Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “К.Р.” МЧЖ раҳбари ва бошқалар “Деҳқонобод” ва “Обод турмуш” МФЙ ҳудудини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотларни киритиш орқали амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзишиб, 138 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.