1

Андижонда хорижга чиқиб кетаётган аёлнинг пайпоғи ва кийимининг ичидан 25 минг АҚШ доллар чиқди

ЖАМИЯТ 26.04.2021, 16:30
Теглар: Андижон
Андижонда хорижга чиқиб кетаётган аёлнинг пайпоғи ва кийимининг ичидан 25 минг АҚШ доллар чиқди

Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан валюта муомиласи билан боғлиқ навбатдаги хуқуқбузарлик ўз вақтида фош этилган. Бу ҳақда Андижон вилоят божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикасидан Қирғизистон Республикасига йўл олган фуқаро (1966 йилда туғилган) И.Гнингхаракатлари бежизга божхона ходимларида шубха уйғотмаганлиги ўтказилган шаҳсий кўрикдан сўнг ўз тасдиғини топди. Гап шундаки, фуқаро И.Г шахсий кўрик сўнггига қадар оғзаки сўровда ҳам маълум қилинмаган ўнг оёғининг тўпиқ қисмида, иштонининг пойчаси ички қисмидан 15 110 ҳамда чап оёғининг тагида, пайпоғининг ичидан  10 000 жами 25 110 АҚШ доллари маблағларини қонунга хилоф равишда божхона чегаралари орқали олиб ўтмоқчи бўлганлиги аниқланди.Фуқаро И.Г томонидан унинг оёқ қисмига яшириб олиб ўтшга урунган ((расмий курс бўйича 263 960 839,8 сўм) 25 000 АҚШ доллари пул маблағлари ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

01.05.2024, 15:06

Андижон, Марҳамат ва Булоқбоши туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Андижон туманига янги ҳоким тайинланди.Йўлдошев Бобурбек Баҳодирович - Андижон тумани...
Андижонда ака-укани уриб кетиб, улардан бирининг ўлимига сабабчи бўлган ЙПХ ходими жазосиз қолаётгани айтилмоқда (видео)

10.08.2023, 20:43

Ижтимоий тармоқда “Асака туманида ЙҲХБ ходими томонидан 2 нафар шахсга нисбатан йўл транспорт ҳодисаси содир этилсада, жазо муқаррарлиги таъминланмаганлиги ҳақида хабар жойлаштирилди. Хабарга кўра, Асакада...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Андижонда қизлар ўртасида оммавий муштлашув бўлди (видео)

21.12.2022, 09:11

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Пахтаобод туманида қизлар ўртасида жанжал юз бергани акс этган видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, 7...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1