Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, 15 ва 49 ёшидаги хотин-қизларнинг 25 фоизидан кўпроғи ҳаёти давомида жисмоний ёки жинсий зўравонликка дуч келишади. Ушбу зўравонликларнинг 33 фоизи Жануби-шарқий Осиё ҳудудига тўғри келмоқда.
Бош прокуратура ўз хисоботида, 2020 йилда номусга тегиш ҳолатлари 27,7 фоизга ошганлигини баён қилган.
Омбудсман ахборот хизмати маълум қилишича, 2021 йилда Омбудсманга хотин-қизлар томонидан 20 га яқин жинсий ва жисмоний зўравонлик, руҳий тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ ҳолатлари бўйича мурожаат келиб тушган. Уларнинг аксарияти Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига тўғри келади.
Омбудсман барчани, шу жумладан халқ ичида юриб, улар дардини кўтараётган журналист ва блогерларни бундай салбий ҳолатлар билан курашишга чақириб, улар билан ҳар доим ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.






