АсосийJamiyat

Самарқандлик йигит 28 ёшли таниш қизини ножўя кўринишдаги суратларини тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 1,5 миллион сўм талаб қилди

'Самарқандлик йигит 28 ёшли таниш қизини ножўя кўринишдаги суратларини тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 1,5 миллион сўм талаб қилди'ning rasmi

Самарқанд вилоятида 30 ёшли Қ.Озоджон таниши 28 ёшли Р.Ферузанинг ножўя кўринишдаги суратларини тарқатиш билан таҳдид қилган. У Ферузадан ушбу суратларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбормаслиги эвазига 1 500 000 сўм пул талаб қилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди. 

2021 йилнинг 23 апрель куни соат 13:00 да Нарпай тумани А.Темур маҳалласидан оқиб ўтувчи “Қозиариқ” каналининг ёнида Озоджон ушбу пуллардан 1 000 000 сўм пулларни товламачилик йўли билан олаётган вақтида туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан қўлга олиниб, ундан кимёвий ишлов берилган 1 000 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Қ.Озоджон 2021 йил апрель ойининг бошларида Р.Ферузанинг ножўя кўринишидаги расмларини телефонидан ўчириб ташлаш эвазига 300 000 сўм пулларни товламачилик йўли билан олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қ.Озоджонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар