Қорақалпоғистон Республикаси «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи ходимлари Сариқамиш кўлида мониторинг ишларини олиб бораётганда фламинголар галасига дуч келишди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси Aхборот хизмати хабар бермоқда.
«Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи ахборот хизматининг хабарига кўра, табиатнинг бу мўъжизаси камайиб бормоқда. Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ушбу қуш Орол денгизининг жанубий қирғоғи ва Aмударё сув ҳавзаларида, шунингдек, Сирдарё ва Зарафшон ҳудудларида учрайди. Унинг дунёдаги популясияси 545-680 мингта атрофида.






