АсосийJamiyat

Андижонда сохта ПЦР-тестини тайёрлаб сотаётган 10-синф ўқувчилари қўлга олинди

'Андижонда сохта ПЦР-тестини тайёрлаб сотаётган 10-синф ўқувчилари қўлга олинди'ning rasmi

 Хўжаобод туманидаги ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчилари 2004 й.т. М.У. ҳамда 2004 й.т. Н.М. 2 нафар фуқарога 110.000 сўмга "ПЦР (covid-19 таҳлил маълумотномаси) қилиб берамиз”, деб улардан фуқаролик паспортини олиб, 20 дақиқадан сўнг 2 дона “covid-19” таҳлил маълумотномасини олиб келиб берган. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар бермоқда. 

Натижада икки ўсмир 110.000 сўм пулларни олган вақтида тезкор ходимлар томонидан ушланган.

Тадбир давомида М.У.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида 45 дона Андижон вилояти СЭОМ ғазна кирим ордери (Форма №КО) бланкаси, 30 дона Коронавирус (COVID-19) инфекциясига текширилган тест натижаси ҳақида маълумотнома бланкаси ҳамда 1 дона “АСЕR” ноутбук ва 1 дона “ЕРСОN” рангли принтерлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар