Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан вилоят “Ягона ҳисоб-китоб маркази” мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.
“Қ.К.” ХУЖМШ раҳбари Х.Қ. ва бошқалар ширкат томонидан кўрсатилган коммунал хизматлар учун ширкатга қарашли 17 та кўп қаватли уйда яшовчи аҳолидан 2020 йилда уй-жой коммунал хизмати учун йиғилган 201,5 млн сўм нақд пулларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






