2021 йил 26 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 89630 (+275) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 4 нафари Андижон вилоятида,
- 2 нафари Бухоро вилоятида,
- 5 нафари Жиззах вилоятида,
- 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 7 нафари Наманган вилоятида,
- 35 нафари Самарқанд вилоятида,
- 4 нафари Сирдарё вилоятида,
- 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 3 нафари Фарғона вилоятида,
- 2 нафари Хоразм вилоятида,
- 55 нафари Тошкент вилоятида,
- 141 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 646 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2804 нафар бемор даволанмоқда.






