АсосийJinoyat

Бойсун туманида балиқчилик учун 2 гектар ер олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

'Бойсун туманида балиқчилик учун 2 гектар ер олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, фуқаро М.А. фуқаро Р.нинг ишончига кириб, унга туман ҳудудидан ўтувчи каналнинг қирғоқ бўйи муҳофаза ҳудудига қарашли бўлган 2 гектар ер майдонида балиқчилик фаолияти билан шуғулланиш учун танишлари орқали ҳужжатларни олиб беришга ваъда бериб, эвазига 103 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар