Жорий йилнинг 25 апрель куни ижтимоий тармоқларда “Наманган вилояти Поп тумани Чодак қишлоғидаги 86 яшар чолни ИИБ ходимлари қўлига кишан солиб олиб кетиб 2 кун ушлаб туришди” изоҳи билан ахборот тарқалган эди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу хабарлар ҳеч қандай фактларга асосланмаган, ёлғон ахборотдир. Баёнотга кўра, Поп туман ИИБ ходимлари томонидан бундай ҳолат содир этилмаган.






