АсосийJamiyat

Россияда паспортлари тортиб олинган ўзбекистонликларнинг 400 нафари қурилиш объектларида иш бошлаган

'Россияда паспортлари тортиб олинган ўзбекистонликларнинг 400 нафари қурилиш объектларида иш бошлаган'ning rasmi

Россия Федерациясининг  “АНТЭК” компаниясига ишга жалб қилинган фуқаролар ҳақида ижтимоий тармоқларда  турли хабарлар тарқалгандан сўнг  ҳолат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги баёнот берган эди. 

Агентлиунинг қўшимча баёнот беришича, ишчи гуруҳ ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари яшаш ва иш шароитларини ўрганиш мақсадида Россия Федерациясига амалга оширган ташрифи доирасида Агентликнинг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси масъул ходимлари билан биргаликда “АНТЭК” компаниясига ишга жалб қилинган фуқаролар ва иш берувчи ташкилот вакиллари билан учрашган.

Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, қурилиш компанияси томонидан пандемия даврида Ўзбекистон фуқаролари индивидуал тарзда ишга жалб қилинган. Ҳозирги пайтда ишга жалб қилинган барча ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига фуқаролик паспортлари қайтариб берилган. Улардан 400 нафари қурилиш объектларида иш бошлаган.

Россия Федерацияси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш бўйича федерал хизмати (Роспотребнадзор) томонидан ўтказилган текширишлар натижасида коронавирус инфекцияси аниқлангани сабабли 80 нафар фуқаро айни кунларда карантин ҳудудида бўлиб турибди ва жорий йилнинг 28 апрель кунидан қурилиш объектларида иш бошлаши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, учрашув давомида фуқароларга Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда муаммолар бўлмаслиги, уларнинг ишлаш ва яшаш шароитлари доимий назоратга олиниши, меҳнат мигрантларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича мавжуд имконият ва имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилган.

 

    Бошқа янгиликлар