Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ-5047-сон “Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги марказий аппаратининг янги тузилмаси тасдиқланган.
Инновацион ривожланиш вазирлигининг маълум қилишича, шу муносабат билан Шаҳлохон Уткуровна Турдиқулова Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Олимжон Алижонович Тўйчиев Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.






