1

Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролардан кўмак сўрамоқда

ЖАМИЯТ 27.04.2021, 16:46
Теглар: Тошкент шаҳар ИИББ
Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролардан кўмак сўрамоқда

Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролардан бедарак йўқолган бир гуруҳ шахсларнинг қидирувида кўмак беришини сўрамоқда.

1985 йилда туғилган Сарсенбаев Алламберген Ережепович жорий йилнинг 8 апрель куни соат тахминан 16.00 да Чилонзор туманида жойлашган савдо марказидан чиқиб, номаълум томонга ҳаракатланиб кетган.

Белгилари: бўйи 165-170 см, гавда тузилиши ўртача, сочлари калта қора.

Эгнида: қора куртка, қора шим ва этик бўлган.

1960 йилда туғилган Ахмедова Холида Рахманқуловна жорий йилнинг 20 апрель куни соат тахминан 06.30 да Янгиҳаёт тумани, Дустлик 1 манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 160-165 см, тўлачадан келган, сочи қора, куз қоши қора, юзининг ўнг томонида қора холи бор.

Эгнида: жигар ранг рўмол, тўқ кўк узун кўйлак ва қора резина шиппак бўлган.  

1947 йилда туғилган Мочалов Владимир Иванович, 2020 йилнинг октябрь ойида Олмазор тумани, Қора-қамиш 2/4 манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 175-180 см, гавда тузилиши ўртача, оқ сочли, кузлари қора.

Эгнида: кепка, джинси шим ва қора туфли бўлган.  

1972 йилда туғилган Маликов Шукурилло Султонович, 2020 йилнинг ноябрь ойида Мирзо-Улуғбек тумани, “Мағрур” кўчасида истиқомат қилиб келган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 170-173 см, озғиндан келган, сочи қора, ўнг қўлида чандиғи бор.

Эгнида: кул ранг джемпер, кўк джинси шим ва қора кроссовка бўлган.

"Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз юқорида келтирилган шахслар ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз, яқин атрофда жойлашган ички ишлар бўлимига ёки 102 рақамига хабар беришингизни сўраймиз",–дейилади ИИББ хабарида.

Шарҳлар

Эртага пойтахтда айрим кўчалар вақтинча ёпилади

27.11.2021, 22:24

Эртага, 28-ноябр куни ўтказилаётган “Саломатлик сари 5000 қадам” ярим марафон муносабати билан вақтинча соат 08.00 дан 14.00 гача қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади. Бу...
Тошкентда ИИО ходимларини ҳақоратлаган автоблогер ҳибсга олинди

01.10.2021, 17:43

Ижтимоий тармоқларда блогерлик билан шуғулланувчи Бобур Ғаниев Учтепа тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушланганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабар юзасидан  Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум...
Тошкентда мактаб ўқувчилари жанжаллашди(ми)? ИИББ ҳолатга изоҳ берди

07.09.2021, 18:53

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлганлиги ҳақидаги хабар остида вояга етмаганлар иштирокидаги жанжал акс этган видео тарқалди. Мазкур видеотасвир юзасидан...
Тошкентда болаларга ноқонуний диний таълим берган 42 ёшли фуқаро жаримага тортилди

05.09.2021, 18:19

Чилонзор туманида олиб борилган профилактик тадбир давомида аниқланишича, муқаддам судланган 42 ёшли Aбдураҳим В. ўз уйида 3 ой давомида тегишли рухсациз болалар учун диний адабиётдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1