АсосийJamiyat

Бир гуруҳ фахрий журналистлар мукофотланди

'Бир гуруҳ фахрий журналистлар мукофотланди'ning rasmi

Президентнинг 2016 йил 28 декабрдаги фармонига мувофиқ таъсис этилган “Меҳнат фахрийси” (I даражали, олтин юлдуз) кўкрак нишони билан бир гуруҳ журналистлар ҳам тақдирланди. Бу ҳақда Журналистлар ижодий уюшмаси хабар берди. 

Жумладан, Михли Сафаров, Санъат Маҳмудова, Гулчеҳра Жўраева, Аҳмаджон Мелибоев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Ахбор Имомхўжаев, сенатор Фармон Тошев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ўткир Раҳматов, Муҳаммаджон Обидов, Маматқул Ҳазратқулов, Қорақалпоғистон халқ шоири, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Кенес Каримов, Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти қатнашчилари Фарида Усмонова ва бошқа таниқли журналистларнинг ушбу рўйхатдан жой олган.

Тақдирланганларга кўкрак нишони, улар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойлар эшикларига ўрнатиладиган белги ҳамда бир йўла тўланадиган пул мукофоти тантанали топширилади.

    Бошқа янгиликлар